Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
«Пайғамбар с.а.в. Абу Барза Асламий билан ярашдилар. Бир қанча одамлар мусулмон бўлишни хоҳлаб келишди. У кишининг асҳоблари қароқчилик қилишди. Шунда Жаброил а.с. улар хусусида ҳад оятини олиб тушди. Кимки ўлдирса ва талон-торож қилса, у ўлдирилади ва осилади. Кимки ўлдирсаю, талон-торож қилмаса, у ўлдирилади. Кимки талон-торож қилсаю ўлдирмаса, қўли ва оёғи қарама-қаршичасига кесилади». Шофеъий ўзининг «Муснад»ида ибн Аббосдан қароқчилар хусусида шундай ривоят қилади:
«إِذَا قَتَلُوْا وَ أَخَذُوا الْمَالَ قُتِلُوْا وَ صُلِّبُوْا, وَ إِذَا قَتَلُوْا وَ لَمْ يَأْخُذُوا الْمَالَ قُتِلُوْا وَ لَمْ يُصَلَّبُوْا وَ إِذَا أَخَذُوا الْمَالَ وَ لَمْ يَقْتُلُوْا قُطِعَتْ أَيْدِيْهِمْ وَ أَرْجُلُهُمْ مِنْ خِلاَفٍ, وَإِذَا أَخَافُوا السَّبِيْلَ وَ لَمْ يَأْخُذُوْا مَالًا نُفُوْا مِنَ الْأَرْضِ»
«Ўлдирсалар ва талон-торож қилсалар, ўлдириладилар ва осиладилар. Ўлдирсалару, талон-торож қилмасалар, ўлдириладилару осилмайдилар. Талон-торож қилсалару ўлдирмасалар, қўл-оёқлари қарама-қаршичасига кесилади. Йўлтўсарлик қилсалару, талон-торож қилмасалар, сургун қилинадилар». Шунга кўра, уларга бериладиган жазо қилган ишларига қараб бўлади. Агар фақат талон-торож қилсалар, ўнг қўллари билан чап оёқлари кесилади. Қўллари билакдан, оёқлари тўпиқдан. Агар фақат йўлтўсарлик қилсалар, сургун қилинадилар. Сургун қамаш эмас, яшаётган диёрларидан қувиб юборишдир. Фақат ўлдирсалар, ўлдириладилар. Ҳам ўлдириб, ҳам талон-торож қилсалар, ҳам ўлдириладилар ва ҳам осиладилар. Осиш ўлдиришдан кейин бўлади. Чунки оят осишни ўлдиришдан кейин айтяпти. Оятдаги тартибга риоя қилиш яхшироқ. Яна бир сабаби, ўлдиришдан олдин осиш азоблашдир. Мақсад эса азоблаш эмас, жазолаш. Яна бир сабаби, осишдан мақсад бошқаларни қайтариш. Ўлдирилгандан кейин одамлар кўз ўнгида осилса, бу мақсад ҳосил бўлади. Осиладиган вақтни тайинлаш имомнинг ишидир. Ҳар ҳолда майитнинг айниб, сасиб кетишига йўл қўйилмайди.
Қароқчиларнинг жазоси мана шудир. Жазо қилинган жиноятга қараб бўлади. Жиноятлар эса шу уч турлидир. Ўлдириш, талон-торож қилиш ва йўлтўсарлик. Бошқа бир ишни қилсалар,
84-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222
|